Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилди
https://t.me/aoka_uzБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023/2024 ўқув йилида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни бeталофат ўтказиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Бугунги кунда 115 та давлат олий таълим муассасаларида жами 1 218 та бино ва иншоотлар мавжуд. Булар –
392 600 ўринли 562 та ўқув биноси, 102 676 ўринли 324 та талабалар турар жойи ҳамда 364 та бошқа турдаги ёрдамчи бинолардир.
Ушбу бино ва иншоотларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 5 821 метр иситиш тармоқлари таъмирланди, 6 341 м2 бино ва иншоотларнинг синган ойналари алмаштирилди, 29 180 м2 бино ва иншоотларнинг том қисми таъмирланди,
24 минг метр совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланди.
Давлат олий таълим муассасаларида 279 та қозонхоналар мавжуд бўлиб, улардаги қозонлар сони 513 тани ташкил этади. Шулардан 116 та иситиш қозонлари жорий ва капитал таъмирланди.
Давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида кўмирга мўлжалланган қозонхоналарни барпо этиш ва қозонларни ўрнатиш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда. 31 та олий таълим мумассасининг марказлашган иссиқлик тизимига уланган 92 та талабалар турар жойларида ҳамда 51 та олий таълим мумассасининг табиий газга мўлжалланган 91 та қозонхоналарида кўмирга мўлжалланган қўшимча қозонларни ўрнатиш белгиланган.
Профессионал таълим муассасаларига 31,5 минг тонна кўмир харид қилиш учун 13,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган. Ҳозирда 31,7 минг тонна (яъни режага нисбатан 100,6 фоиз) кўмир ёқилғиси харид қилиниб, тегишли профессионал таълим муассасаларига етказиб берилди.
Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5,2 минг тонна қўшимча кўмир ёқилғиси заҳираси яратилди.
Муқобил энергетика тармоғини ривожлантириш юзасидан 30 та академик лицейга режага асосан қуёш панеллари ўрнатилган, 11 та академик лицейга ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Республикамиздаги барча давлат олийгоҳларида йиллик эҳтиёжни тўлиқ қоплаш мақсадида жорий йилда 44,8 МВт қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Дастур тасдиқланган. Ҳозирда давлат олийгоҳларида жами 50 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, “Яшил энергия” ахборот тизимига тўлиқ киритилди. Бу йиллик режага нисбатан 112 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, давлат олийгоҳлари томонидан тузилган шартномаларга асосан 24,5 млрд.сўмлик 2,7 МВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Ушбу шартномалар доирасида объектларга қуёш панеллари ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг белгиланган режа 118 фоизга (52,7 МВт) бажарилади ва йилига
105,5 млн.кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, давлат олийгоҳларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 100 фоиз қопланади.
Шу билан бир қаторда, 13 та хорижий олийгоҳларда 916 кВт қувватга эга бўлган қуёш панелларини ўрнатилди.
Шунингдек, бугунги кунда, олий таълим муассасалари объектларида электр энергиясини тежаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 50 058 кВт қувватга эга қуёш панеллари, 81 000 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари, 8 731 дона қуёш панелли ташқи ёритиш ускуналари, 4 884 дона сенсорли датчиклар, 620 711 дона LED лампалар ўрнатилди.
Бунинг натижасида 2022 йилнинг мос даврига нисбатан жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 20,8 млн. кВт/соат электр энергияси ҳамда 20 млрд. сўм маблағ иқтисод қилинди.