Республикада пандемия карантини сабаб солиқда яратилган имтиёзлардан фойдаланинг

Республикада пандемия карантини сабаб солиқда яратилган имтиёзлардан фойдаланинг

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сонли фармонига асосан қатор имтиёзлар белгиланган. 

Хусусан, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар:

-кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди;

-мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

-умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.

Умумий овқатланиш корхоналар эса:

- 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинди;

- 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ишчиларнинг сонидан қатъий назар ижтимоий солиқни 12 фоиз эмас 1 фоиз (пасайтирилган) ставкада тўлайди; 

- 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди ва уларга кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференциялар қўлланилиши белгилаб қўйилди.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун:

-бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзларни амал қилиш муддати узайтирилди.

-микрофирма ва кичик корхоналардан 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилди.

- Божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналар, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктиришига рухсат берилди.

Шунингдек фармонга асосан:

-2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

- Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, «Саховат ва кўмак» фондига, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига, шу жумладан, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига беғараз ёрдам бериш (беғараз ёрдам олиш) қисмида фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Report Page