Республикада чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавзаси, чўмилиш тақиқланган, қўриқланмайдиган, фуқароларнинг чўмилиш эҳтимоли бор 668 та жой рўйхатга олинган

Республикада чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавзаси, чўмилиш тақиқланган, қўриқланмайдиган, фуқароларнинг чўмилиш эҳтимоли бор 668 та жой рўйхатга олинган

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Элёр Аҳмадалиев чўмилиш ҳавзаларида чўкиш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди:

2023 йил ёз масумида республика ҳудудида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, чўмилиш учун мўлжалланган объектларда дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, Миллий Гвардия ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 

Республика ҳудудида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, чўмилиш учун мўлжалланган объектларда дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлир Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

164-сонли қарори талаблари асосида амалга оширилмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида хозирги кунда чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавзалари, шунингдек чўмилиш тақиқланган, қўриқланмайдиган, фуқароларнинг чўмилиш эҳтимоли бор 668 та жойлар рўйҳатга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 307 та ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий ташкилотларидан 806 нафар ходимлари бириктирилди.

Республика бўйича чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўп кузатилаётган жойларда чўмилиш мавсумида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларидан иборат 88 та  кузатув ва назорат постлари ташкил этилди.

Дарё, канал, ариқ, сой ва бошқалар устидан ўтган коммуникaция қувурлари устига икки тарафлама тўсиқлар ва тақиқловчи белгилар ўрнатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг кўрсатмалари ишлаб чиқилиб, республика бўйича қувурлар устига икки тарафлама 1000 дан ортиқ  тўсиқлар ўрнатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  ишчи гуруҳлар томонидан 1500та рейдлар ўтказилди.

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва маъсул идоралар томонидан аҳоли ўртасида 2000 та тушунтириш ишлари ҳамда бошқа тадбирларга  50 000 нафардан ортиқ  фуқаролар жалб этилиб, уларга 250 000 дан ортиқ  мавзуга доир эслатма, буклетлар тарқатилди, оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета, журнал ва интернет тармоқлари) орқали 1500 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди.

Жойларда ўтказилаётган ўқув амалий машқларида ҳам чўмилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, сувда чўкаётган инсонни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича амалий тарзда намойиш этиб борилишини йўлга қўйилди.

Чўмилиш қоидаларига амал қилмаслик инсонларнинг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлишига сабаб бўлади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисалар асосан инсонларнинг чўмилиш қоидаларига риоя этмаслиги, фуқароларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда сувда чўмилиши, ота-оналарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизлиги сабабли содир бўлмоқда.

Энг, ачинарлиси, жабрланганлар ва чўкиб кетганларнинг асосий қисмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда.

Кўриниб турибдики, ушбу ҳолатлар ота – оналар томонидан фарзандларини назоратсиз қолдириши, фуқароларнинг шахсий хавфсизликка риоя қилмасликлари, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларининг етарли даражада олиб борилмаётганлиги, жамоатчилик назорати тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги натижаси юзага келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, аҳолининг сув ҳавзаларида хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қуйидаги тавсиялар берилади.

ота – оналар томонидан чўмилиш ҳавзаларида, сув объектлари яқинида фарзандларини, айниқса ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик;

фуқароларнинг руҳсат этилмаган, қўриқланмайдиган жойларда чўмилмаслик;

фуқароларнинг чўмилиш вақтида спиртли ичимликлардан исътемол қилмасликлари;

руҳсат этилган сув объектларида носоз кичик хажмли кемалардан фойдаланмасликлари;

жойлардаги барча сойлар, каналлар ва ариқлар устидан ўтган газ ва сув қувурларига фуқароларнинг ҳаракатланмасликлари;

чўмилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, сувда чўкаётган инсонни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳаракатлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари. 


Report Page