Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳирда бу кўрсаткич – 93% (397 минг тонна)

Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳирда бу кўрсаткич – 93% (397 минг тонна)

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов, «Ўзгидромет» маркази директори Ш.Ҳабибуллаев, бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, бутун дунёда иқлим ўзгариши, ўртача ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда унинг оқибатида атроф-муҳитга бўлган салбий оқибатлар кузатилмоқда. Сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1,2 градусни ташкил қилган бўлиб, бизнинг минтақамизда ушбу кўрсаткич  2 градусга ошган.

Кейинги вақтларда республикамиз ҳудудларида кузатилаётган қум-чанг бўронлари минтақамизда бўлаётган иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан бири сифатида қаралиб, бундай ноқулай экологик ҳолатларга қарши курашиш барчамиздан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жамоавий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бунда барча фуқаролар, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органлари шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилмоқда:

Биринчидан, атроф-муҳитга таъсири бўлган корхона ва ташкилотлар, шу жумладан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташловчи корхоналар (объектлар) фаолияти экологик нормативлар белгилаш орқали тартибга солинмоқда.

Атмосферага ифлослантирувчи моддаларни ташловчи объектлар бўйичакатегориясига (I-IV) мувофиқ экологик нормативлар белгиланиб, экология органлари томонидан экспертиза хулосалари тақдим этилмоқда.

Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар-бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган объектлар бўйича самарадорлик даражаси 95,0 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

Электрон ҳужжат алмашинуви тизими орқали жорий йилнинг 9 ойи давомида 14 984 та корхона ва ташкилотларга, шу жумладан, Тошкент шаҳри бўйича 100 дан ортиқ атроф-муҳитга таъсири юқори ва ўрта даражада бўлган хўжалик субъектларига давлат экологик экспертизаси хулосалари тақдим этилган.

Саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида 2022-2023 йилларга мўлжалланган дастур асосида 270 та корхонанинг 1100 га яқин фильтрларини янгилаш амалга оширилади.

Республика бўйича атмосфера ҳавосига жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн. тонна) автотранспорт воситалари улушига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 93 фоизни (397 минг тонна) ташкил этади.

Ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина

Евро-4” ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилди.

Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Иккинчидан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати тадбирлари амалга оширилмоқда.

Атроф-муҳитга таъсири юқори ва ўрта бўлган корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан мунтазам равишда мониторинг амалга оширилмоқда. Сўнгги 2 йилда мониторинг дастурига киритилган корхоналар сони қарийб 2 баробарга кўпайиб, ҳозирги кунда қамраб олинган корхоналар сони 800 тани ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳрида 63 та объектлар мониторинг дастури доирасида экологик назорат тизими билан қамраб олинган.

Табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича экологик мониторинг кузатувлари Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ҳудудий аналитик лабораториялар томонидан амалга оширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қўмита тизимидаги лабораторияларни замонавий              жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўртача 70 фоизга етказилди.

Аналитик назорат марказининг синов лабораториялари мажмуасига ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилди.

Учинчидан, атроф-муҳитга хавфи юқори ва ўрта бўлган объектлар фаолияти устидан экология органлари томонидан инспекцион назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 648 та субъектларда давлат экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирганлик учун 49,5 млрд. сўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланган. Шундан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 9,5 млрд сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳамда қонунбузилиши холатлари юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 411 млн сўм жарималар белгиланган.

   Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўзида

60 дан ортиқ субъектларда экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун

13,5 млрд сўм дан ортиқ компенсация тўловлари,шу жумладан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 2 млрд сўм дан ортиқ компенсация тўловлари белгиланди.

Шу билан бирга, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи

22 та корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича суд органларига тегишли хужжатлар киритилиб, шундан бугунги кунгача

15 та корхоналар фаолияти экологик талаблар тўлиқ бажарилгунга қадар тўхтатилди.


Report Page