Республика сув омборларида 9,6 млрд. м/куб сув захираси мавжуд. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд.м/куб кўп 

 Республика сув омборларида 9,6 млрд. м/куб сув захираси мавжуд. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд.м/куб кўп 

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов бу йилги суғориш мавсумида қанча миқдорда сув етказиб берилиши юзасидан маълумот берди:

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг

“2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 10 майдаги 243-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги, йирик сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда ҳудудларда 769 та суғориш штаби ташкил этилди. 1469 та кўчма дизель ва бошқа турдаги насос агрегатлари қўшимча сув олиш учун коллектор-дренаж тармоқларига ўрнатилиб, фойдаланиш йўлга қўйилди.

Ҳар 5 гектар ғўза майдонига 1 нафардан сувчиларни жалб этиш ва даланинг бошида уларнинг дам олиши учун зарур шарт-шароит яратилди. Ғўза майдонларини гектарига 700-800 м3 сув билан шарбат усулида суғориш, бунда тунги суғоришга алоҳида эътибор қаратиш, жойларда 1 м3/сек сув билан ўртача 60-70 гектар ғўза майдонини суғориш ташкил этилди.  

Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, республикадаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун 2022 йилнинг

1 апрелидан 10 августигача 21 млрд. 419 млн. м3 сув олиш лимити ажратилган бўлиб, амалда 22 млрд. 269 млн. м3 сув олинган (104 фоиз).

Республика бўйича кунлик суғориш ишларига 2146 м3/сек сув олиш лимити ажратилган, амалда эса 2486 м3/сек (лимитга нисбатан 116 фоиз) сув етказиб берилмоқда.

Кунлик олинаётган сув билан жами 105 минг гектар майдон, шундан, 47 минг гектар ғўза, 24,3 минг гектар такрорий экинлар ҳамда 33,4 минг гектар томорқа ва бошқа экин майдонлари суғорилмоқда.

Бугунги кунда республикамиз сув омборларида жами 9,6 млрд. м3 ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд.м3 кўп, мамлакатимиз сув таъминотида муҳим ўрин тутадиган қўшни давлатлардаги Тўхтагул сув омборида эса 13,0 млрд м3 ёки ўтган йилга нисбатан 1,1 млрд.м3 кўп, Қайроққум сув омборида 2,2 млрд. м3 ёки ўтган йилга нисбатан 304 млн м3 кўп, Нурек сув омборида 10,5 млрд.м3 ёки ўтган йилга нисбатан 109 млн.м3 кўп сув захираси мавжуд.

Олдинги йилларда бошланган ва ўз самарасини берган тизим – сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Жорий йил бошидан буён 344 минг 08 гектар майдонда, жумладан, 77 минг 793 гектар майдонда – томчилатиб суғориш, 11 минг 431 гектар майдонда – ёмғирлатиб суғориш, 4 минг 478 гектар майдонда – дискрет усулда суғориш технологиялари ишга туширилди, 66 минг 483 гектар майдонда – кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида, 35 минг 35 гектар майдонда – эгатга плёнка тўшаб суғориш йўлга қўйилди. 148 минг 789 гектар майдон лазерли текисланди.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Йил якунига қадар 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинишини таъминлаш ва сув тежовчи технологиялар билан қамраб олинган майдонларни 27 фоизга етказиш, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 млрд. м3 сувни тежаш чоралари кўрилмоқда.

  Бу ишларда Президентимизнинг жорий йил 1 март куни қабул қилинган ПҚ-145-сонли қарори асосида республика бўйича 161 та туманда ташкил этилган Сув хўжалигининг махсус хизмати ходимларининг ҳам ҳиссаси катта бўлаяпти. 


Report Page