Республика миқёсида ичимлик ва оқова сув таъминотида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,36 трлн сўмни ташкил этмоқда

Республика миқёсида ичимлик ва оқова сув таъминотида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,36 трлн сўмни ташкил этмоқда

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди:

 Аҳолига ичимлик сувининг узлуксиз етказилиши, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қонунчиликда эса истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгилаб қўйилган.

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганига қарамасдан, республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда 1,36 триллион сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,13 триллион сўмни ташкил этса, 224 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри: 256 миллиард сўм;

Андижон вилояти: 153 миллиард сўм;

Тошкент вилояти: 147 миллиард сўм.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, яъни ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, ўтган 2022 йил ҳисобида «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 2240 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб мазкур қонунбузарликлар натижасида жами 41,5 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

Тошкент вилоятида: 572 та

Хоразм вилоятида: 940 та

Самарқанд вилоятида: 344 та

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Бундай ҳолатлар республиканинг барча ҳудудлари қаторида Қашқадарё вилоятида ҳам кўплаб учрамоқда.

Жумладан «Оқсув-Дехқонобод» магистраль сув қувурига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва бартараф этиш, сув йўқотишини олдини олиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш юзасидан ўтказилган рейд тадбирларида қуйидагилар аниқланди:

Магистраль қувурнинг ПК-28, ПК-770 орқлиғида 5 та нуқтада кўчма сув ҳисоблагич ёрдамида қувурдан ўтаётган сув ҳажми ўлчаниб, мазкур оралиқда оралиғида суткасига (31 %) сув йўқотилаётганлиги аниқланди.

шакарбулоқ ҳудудида д-76 ммли қувурдан коврак суғориш учун уланганлиги;

довкамар ҳудудида д-100 ммли қувурга аҳолининг ўзбошимчалик билан уланганлиги;

қолувдор, ингичка, бекмарон ҳудудларида аҳоли томонидан д-76 мм слив қувурлари очиб қўйилиб, суғориш учун ишлатилаётганлиги, шунингдек мазкур ҳудудларда маҳаллий чўпонлар томонидан тармоқ зулфинлари ҳамда вантузларга зарар етказилиб, сув сой йўлига оқизиб қўйилганлиги аниқланди.

Хозирда тузилган далолатномалар асосида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан мамурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорида Сув қувурига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Қонунчилигимизга киритилган ўзгаришларга кўра энергия ресурслари, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларига фойда олиш мақсадида ноқонуний уланиш жиноят деб қаралмоқда.

Мазкур ҳолатларини олдини олиш ва келгусида такрорланишини чеклаш ва бутунлай барҳам бериш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Қашқадарё мисолидаги бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида фаол тарзда бошланди ва давом этмоқда.

Унунтмаг, табиий неъматни асраб авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш барчамизнинг инсоний ва фуқаролик бурчимиздир.


Report Page