Республика фан олимпиадасининг II (туман) босқичи старт олди

Республика фан олимпиадасининг II (туман) босқичи старт олди


Жорий йилнинг 4 ноябридан бошлаб республикамиз умумтаълим муассасаларининг 9-11-синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг I-II-босқич ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанларидан Республика фан олимпиадасининг II (туман) босқичига старт берилди.

I-босқичда жами 1 152 524 нафар ўқувчилар иштирок этди. I-босқич якунлари бўйича ҳар бир йўналишда энг юқори балл тўплаган 3 нафардан ғолиб ўқувчилар жами 572 871 нафар ўқувчи II (туман) босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу йилги олимпиаданинг ўзига хос жиҳати шундаки, бунда, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ҳам туман босқичига қамраб олинди. Назорат материаллари ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланиб, махфийлиги таъминланган ҳолда жойларга ўз вақтида етказиб берилмоқда. Фан олимпиадасининг II (туман) босқичи

2 турда яъни, ёзма иш ва тест машғулотларидан бўлиб ўтади.

Фан олимпиадасининг биринчи куни бошланган Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилоятларида 9-,11-синфларда

1-тур ёзма ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил қилинди.

Жараён 21 ноябрга қадар давом этади. Фан олимпиадасининг II-босқич якунлари бўйича ҳар бир йўналишда баллар кетма-кетлигида 3 нафардан ғолиб ўқувчилар 2021 йил январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган

III (вилоят) босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритишади. Қуйида ҳудудлар кесимида ўтказилиши режалаштирилган жадвал ҳавола қилинади.


II (туман) босқич ўтказиладиган саналар


1. Қорақалпоғистон Республикаси — 6-15 ноябрь

2. Андижон вилояти — 5-7 ноябрь

3. Бухоро вилояти — 6-14 ноябрь

4. Жиззах вилояти — 5-14 ноябрь

5. Навоий вилояти — 9-11 ноябрь

6. Наманган вилояти — 4-10 ноябрь

7. Қашқадарё вилояти — 4-9 ноябрь

8. Самарқанд вилояти — 4-9 ноябрь

9. Сирдарё вилояти — 6-21 ноябрь

10. Сурхондарё вилояти — 9-10 ноябрь

11. Тошкент вилояти — 4-10 ноябрь

12. Фарғона вилояти — 8-10 ноябрь

13. Хоразм вилояти — 7-9 ноябрь

14. Тошкент шаҳри — 4-7 ноябрь


Report Page