Республика бўйича 1278 та судьянинг 174 нафари аёл судья, уларнинг 26 нафари раҳбар судья лавозимида ишлашади

Республика бўйича 1278 та судьянинг 174 нафари аёл судья, уларнинг 26 нафари раҳбар судья лавозимида ишлашади

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлиқ, шаффофлик ва натижалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамияти органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишни таъминлашга кўмаклашади.

 Судьялар олий кенгашнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:

 I.                 Профессионал судьялар корпусини шакллантириш, тизимни малакали, ҳалол ва пок кадрлар билан тўлдириш, кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:

 судьяларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш, вакант лавозимларни тўлдириш бўйича  очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида  2022 йилнинг ярим йиллигида 185 нафар судья лавозимга тайинланди. Тайинланганлар муҳокама этилган номзодларнинг 62,5 фоизи бўлиб, уларнинг 7 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик, 66 нафари 10 йиллик, 1 нафари муддатсиз даврга тайинланган бўлса, 11 нафари ваколати муддатига қайта тайинланган. (Шу ўринда изоҳ: жорий йил 30 июнь ҳолатига суд тизимида вакант ўринлар сони 53 та (4 %) ташкил этди, 2020 йил 1 июль ҳолатига 238 та (17,1 %) бўлган);

 Айни пайтда Республика бўйича суд тизимида судьялик лавозимида ишлаётган судьялар сони 1278 нафарни ташкил этади; Шундан 174 нафари аёл судьяларди, уларнинг 26 нфари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда.

                 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2021 йилда 73 нафар судьяликка номзод касбга тайёрланиб, шундан 62 нафари илк бор судьялик лавозимига тайинланди. Жорий йилда судьялар олий мактабини яна 75 нафар тингловчи муваффақиятли битирди. Улар ҳам яқин келажакда очиқ танлов асосида судьялик лавозимига тайинланиши кутилмоқда (Судьялар олий мактаби фаолияти бошлангандан буён 132 нафар номзоддан 115 нафари судьялик лавозимига тайинланган).

 II.              судьялар дахлсизлигини таъминлаш борасида:

2021 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга ўз вақтида тақдимномалар киритилиши натижасида айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилди. 2022 йил ярим йиллигида судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашиш бўйича ҳолат қайд этилмади.

Бироқ суд ишларига билвосита аралашиш ва судьялар дахлсизлигига таъсир ўтказиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятлар юзадан Кенгаш ўз вақтида муносбат билдириши натижасида бундай ҳолатларнинг барвақт олди олиниб келинмоқда..

  III.  Судьяларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:

        жорий йилда Кенгаш ва малака ҳайъатлари қошида Судьялар одоб комиссияси фаолияти йўлга қўйилди;

        32 нафар судья билан профилактик суҳбат ўтказилди;

судьликка номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон психологик тест дастури ишга туширилди (психологик тест ва суҳбатлар орқали судьяларнинг дунёқараши, судда бўладиган турли ҳолатларга чидамлилиги, вазиятга баҳо бериш кўникмаси, ҳатто ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги ҳақида тавсиявий характердаги хулосалар олинади);

 судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилди; Бунда судья профессионаллик, малакалилик, интизомлилик, маъсулиятлилик нуқтаи назаридан баҳоланади (Одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган 16 нафар судья жорий йилда ва тизимда тарихида биринчи марта «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирланди);

        самарадорлик кўрсаткичи қониқарсиз (56 баллдан паст) 3 нафар  судьянинг малакасини ошириш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда.

  Шунингдек:

 Кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби  фаолият кўрсатмоқда.

2022 йилнинг ўтган даврида:

2022 йил ярим йилигида Судьялар олий кенгаши томонидан

жами 41 нафар судьянинг ваколати муддати илгари тугатилган. Шундан ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судьялар сони   21 нафар, аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун 12 нафар, одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги, суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар, қасамёдни бузганлиги сабабли 3 нафарни ташкил қилади. Бундан ташқари 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди.

2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилган бўлса, 2022 йилда 6 нафарни ташкил этади.


Report Page