Республика бозорларида балиқ сотишга мўлжалланган 282 та савдо нуқтаси ташкил этилган, аҳолига бир кунда ўртача 110-130 тоннагача балиқ етказиб берилмоқда

Республика бозорларида балиқ сотишга мўлжалланган 282 та савдо нуқтаси ташкил этилган, аҳолига бир кунда ўртача 110-130 тоннагача балиқ етказиб берилмоқда

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг арзон ва сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида бозорларда тирик балиқ сотишга мўлжалланган савдо нуқталари ташкил этилди.

Ҳозирда Республика ҳудудларидаги мавжуд бозорларда балиқ сотиш мавсумида жами 282 та савдо нуқталари ташкил этилган бўлиб, ушбу савдо нуқталари орқали аҳолига бир кунда ўртача 110-130 тоннагача балиқ етказиб берилиши таъминланмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан манзилли дастур тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурга асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан 12 та деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчаларида балиқ савдосига ихтисослашган савдо нуқталари ташкил этиш учун 54 та жойлар ажратилди. Мазкур жойларда балиқ етиштирувчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўз маблағлари эвазига енгил конструкцияли замонавий кўринишга эга аквариумли савдо нуқталари ташкил этилди. Ҳозирда қолган жойлар бўйича босқичма-босқич қайта реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шахридаги деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчаларида мавсумда ташкил этилган балиқ савдосига ихтисослашган савдо жойлари орқали аҳолига бир кунда 15 тоннадан 20 тоннагача сифатли ва арзон тирик балиқ етказилиб келинмоқда.

"TCT Fish cluster", "Хикмат балиқ", "Тўйтепа балиқ кўли" ҳамда "Оганёк" масъулияти чекланган жамиятлари шулар жумласидандир.

Бугунги кунда йигирмадан ортиқ йирик ташкилот ва корхоналарда ташкил этиладиган байрам олди савдо ярмаркаларида махсус тирик балиқ ташишга ихтисослашган автотранспорт воситаларида балиқчилик хўжаликлари томонидан сифатли ва арзон тирик балиқ савдолари ташкил этилиб келинмоқда. Бунда ҳар бир ташкилот ва корхоналарга 1 тоннадан 1,5 тоннагача ҳажмда тирик балиқ келтирилиб сотилмоқда.

Биргина Тошкент шаҳри мисолида кўришимиз мумкинки, балиқ етиштирувчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлари томонидан бозорларда тўғридан-тўғри аҳолига тирик балиқ савдосининг ташкил этилиши орқали балиқ нархларининг ошиб кетмаслигига ва сотилаётган балиқ ҳажмининг ортишига эришилмоқда.

Report Page