Республика бўйлаб хотин-қизлар спорт Ҳафталиги старт олди

Республика бўйлаб хотин-қизлар спорт Ҳафталиги старт олди


Жорий йилнинг 8 - 13 октябрь қадар Республикамизнинг барча ҳудудларида “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган ҳафталик республикамизнинг барча ҳудудларидаги туман (шаҳар) кўчалари, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ва спорт иншоотларида ўтказилади. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, гимнастика турлари бўйича тадбирлар амалга оширилди.

Пойтахтимиздаги асосий спорт тадбирлари «Миллий» стадиони (собиқ “Бунёдкор”)да бўлиб ўтади. Унга ҳафталикда иштирок этишни истаган барча хотин-қизлар ташриф буюриб, ундаги спорт заллари, спорт анжомларидан фойдаланган ҳолда саломатликларини тиклашлари учун барча имкониятлар яратилган.

Спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад - «Соглом аёл — соғлом жамият» ғоясини илгари суриш, аёлларни соғлом ҳаёт кечиришга ўргатиш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида спорт учун вақт ажратишга ундашдан иборат.

Мазкур ҳафталик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида батафсил маълумотларни 90 956 51 23 телефон рақамлари оркали олиш мумкин.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Report Page