Республика ҳудудларида 2021 йилда ичимлик суви ва оқава сув тизимлари яхшилаш борасида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган ишлар

Республика ҳудудларида 2021 йилда ичимлик суви ва оқава сув тизимлари яхшилаш борасида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган ишлар

EconomyPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021 - 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сон қарорига асосан, 2021 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ичимлик ва оқава сув таъминоти объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун жами 1 459,8 млрд.сўм ажратилган, Жумладан:

1.    Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари - 1 265,4 млрд.сўм;

2.    Орол бўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида -

194,4 млрд.сўм;

Ушбу маблағлар доирасида 257 та объектларда 1 547,5 км ичимлик ва 134,8 км оқова сув тармоғи қуриш, 140 дона сув иншоотлари, 92 дона сув қудуқлари, 38 дона сув минораси ва  8 дона оқова сув тозалаш иншооти, 4 дона оқова сув насос станцияси қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб илк бор сув иншоотлардаги эскирган насосларни замонавий энергия тежамкор насосларга алмаштириш ҳамда сув таъминоти ташкилотларни махсус техникалар билан таъминлаш мақсадида 77 та махсус техникалар ва 200 та энергия тежамкор ннасос ускуналарини харид қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ижтимоий буюртмалар асосида марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган олис қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида 1 338,3 минг нафардан ортиқ аҳолини ичимлик сув таъминоти ва 268,7 минг нафардан ортиқ аҳолининг оқова сув хизмати яхшиланади ҳамда Республика аҳолисининг ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси бугунги кундаги ҳолатга нисбатан 2% га ошишига эришилади.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига 313,8 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан-21,5%) миқдорида маблағлар молиялаштирилди, Жумладан:

- Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари – 23,3%;

- Орол бўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида – 9,5%.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича 111,6 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-7,6%) миқдорда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 309,4 км ичимлик ва 33,8 км оқова сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция ишлари бажарилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page