Республика Ўрмонларида 6 та ҳолатда жами 323 гектар майдонда ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бунинг оқибатида Табиатга 2 млрд сўмлик зарарлар етгазилган

Республика Ўрмонларида 6 та ҳолатда жами 323 гектар майдонда ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бунинг оқибатида Табиатга 2 млрд сўмлик зарарлар етгазилган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги бошқарма бошлиғи Миржавлон Ҳамидов маълум қилди:

Ўрмонларни барпо этиш билан биргаликда уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш биохилма-хиллигини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги 300 йил мобайнида ўрмонлар майдони дунё бўйлаб 66 фоизга қисқариб кетган. Бу каби салбий ҳолатларнинг олди олинмаслиги экология ва атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказиб келтирмоқда. 

2023 йил мобайнида Республика Ўрмонларида 6 та ҳолатда жами 323 гектар майдонда ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бунинг оқибатида Табиатга 2 млрд сўмлик зарарлар етгазилган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Ўрмон ёнғинларини олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида 2023 йилда жами 360 км ёнғинга қарши оралиқ жойлар, 670 км йўллар, 660 км ҳимоя чизиқлари ҳамда 16 600 м3 сув ҳавзалари янгидан қурилди.

Бундан ташқари, 2 400 км оралиқ жойлар, 3360 км йўллар, 2 600 км ёнғинга қарши ҳимоя чизиқлари, 340 км зовурлар ҳамда 14 500 м3 сув ҳавзалари таъмирланди. Ёнғин хавфи юқори ҳудудларда 140 минг литр сув захиралари ўрнатилди.

Ўрмон ҳудудларига яқин яшовчи аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун ўрмондан тўғри фойдаланиш, ўрмон ёнғинларини олдини олиш ва содир этмаслик бўйича Янги 1 500 га яқин огоҳлантирувчи баннерлар жойлаштирилди ҳамда Ҳудудга туташ Маҳалла фуқаролар йиғинларида ва қишлоқларда Ўрмон муҳофазаси ва ўрмон ёнғинига қарши 2 800 дан зиёд Тушунтириш ва Огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Ўрмонларни муҳофаза қилиш ёнғинни олдини олиш мақсадида Оммавий ахбарот воситаларида йил давомида 78 маротаба чиқишлар қилинди.

Бугунги кунга қадар, тизим ташкилотлари томонидан 48 минг гектар майдонда Зараркунанда ва касалликларни аниқлаш ҳамда аниқланган 25 минг гектар майдонда аниқланган Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирлари олиб борилилди. Бундан ташқари 19 минг гектар майдонга Зараркунандаларга қарши биологик кураш ишлари олиб борилди.

Ўрмон хўжалиги ҳудудларида учраётган Ҳуқуқбузарликларга қарши жавобгарликни кучайтириш, мақсадида Ўрмон Қонунчилигига тегишли ўзгаришлар киритилди.

Ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатлари берилди.

Ўрмон назоратчилари томонидан 2023 йилда 673 та қонун бузарликлар аниқланиб, бунинг оқибатида ўрмон фондига 675 млн. сўмлик зарар етказилган ҳамда уларга нисбатан 474 млн. сўм жарималар белгиланди. Жумладан, суд органлари томонидан 46 млн. сўм жарималар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, жарималарни ундириш мақсадида Бош Прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилди.

Report Page