Ректор ва талабалар учрашуви

Ректор ва талабалар учрашуви


2022 йил 4 март куни Президентимиз раислигида "олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш" чора-тадбирлари бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 15 март куни Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров, биринчи проректор ҳамда масъуллар ҳамроҳлигида инглиз тили ва рус тили адабиёти факультетлари, физика ва технологик таълим, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, санъатшунослик ва табиий фанлар факультетларининг талабалари билан учрашув ўтказди. 

Учрашувдан асосий мақсад — талабалар бўш вақтларидан самарали фойдаланган ҳолда, уларни иш билан банд қилиш ва шу орқали моддий рағбатлантириш. 

Бугунги учраушвларда давлатимиз раҳбари томонидан ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилиниши, истисно тариқасида, олий таълим тизимидаги лавозимларга талабани билим ва салоҳиятидан келиб чиқиб ишга жойлаштиришга рухсат этилиши, вилоят прокуратураси, халқ таълими ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги ташкилот, муассаса ва корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринларига талабаларни жойлаштириш ва бў бўйича айни вақтда амалий ишлар бошлаб юборилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.  

Ишлаш истагини билдирган, айниқса, эҳтиёжманд оила фарзандларининг қўшимча даромад топишлари, ишлашлари учун шароитлар яратилишига тўхталди. Шу талабаларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарларига топшириқлар берилди. 

Шундан сўнг, институтмиз ректори ёшларнинг қизиқишлари ва келажакдаги мақсадлари билан ўртоқлашди. Уларнинг таклиф ва тавсиялари тингланиши баробарида, муммолари ҳам тингланди, аксарият муаммо жойида ҳал этилди.  Шунингдек, институт жамоаси талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди.

— Сиз, азиз талабалар — менинг ҳам фарзандимсиз!, — дея сўзини якунлади ректор Б.Собиров.

НавДПИ Матбуот хизмати.


Report Page