Рекламанинг қайси бири фойдали

Рекламанинг қайси бири фойдали


Ibrahim Gulyamov

Ҳар бир бизнеснинг мижозлари ҳар хил, турли хил жойларда бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун мана бу реклама яхши ишлайди, буниси яхши ишламайди деб бўлмайди.

Буни бир нечта холатда ку́рсак⤵️!

Сизнинг мижозларингиз Ўзбек аёллари бўлса, ва сиз чучвара сотиш билан шуғуллансангиз, кўпроқ сериал ва сериалларнинг орасида реклама беришингиз сиз учун натижаси яхшироқ бўлиши мумкин!!!
Агар сизнинг мижозларингиз тадбиркорлар бўлса, телевизорда реклама бериш натижа бермайди. Сабаби тадбиркорнинг телевизор кўришга вақти йўқ. Бундан кўринадики, айрим бизнеслар учун телевизорда реклама бериш ишласа, айримлари учун ишламайди

Шунинг учун маълум рекламани бир бизнес учун ишлайди деб бўлмайди. Бу мижозингиз кимлигидан келиб чиқилади☑️.

Энди рекламада натижа бўлиш учун нима қилиш керак🧐?

Бунинг учун 3та савол беришингиз керак. 1) Мижозим ким? 2) Улар қаерда бўлиши мумкин? 3) Улар нима қилсам таъсир ўтказишим мумкин?

Мижозим ким?

Деган саволни беришингиз билан, рўйҳат қилишингиз керак? Мижозингиз кимлар ёки қанақа компаниялар бўлиши мумкин? Уларнинг асосий муаммолар ва дардлари нимада? Қайси вилоятдан? Ёши неччида? Барча маълумотларни ёзишингиз керак бўлади!!!

Улар қаерда бўлиши мумкин🔎?

Айрим мижозлар телевизор кўради, айримлари радио эшитади. Айрим мижозлар метрода юради ва яна айримлари таксида фойдаланади. Яъни улар қаерларда юриши ва бўлиши мумкин, шуни аниқлаб оласиз.
Буни аниқлаш нега керак? Бу сизнинг қаерда ва қайси реклама усулидан фойдаланишингизни аниқлаб беради. Мисол учун: Автомобилда юрадиган бўлса, радиода ёки ёғилғи қуйиш шахобчаларида реклама беришингиз мумкин ва ҳакозо.

Қандай қилсам уларга таъсир ўтказаман🎯?

Ана шу берган рекламангиз яъни у видео бўлсин, флаер тарқатилган бўлсин ёки интернет реклама бўлсин ва ҳакозо. Сиз у рекламада нима ёзаётганингиз ва қандай маълумотларни бераётганингиз жуда муҳим рой ўйнайди.
Агар сизнинг эълонингиз фақат матндан иборат бўлса, сизнинг рекламангиз ишламаслиги мумкин. Аслида сиз мижозингизни тўғри танлаб, рекламани ҳам тўғри жойда берган бўлишингиз мумкин. Лекин маълумотларни нотўғри берган бўлсангиз рекламангиз ишламаслиги мумкин.

Шунинг учун реклама ишлаши учун, мана шу 3та элемент тўғри танланиб, тўғри ишлатилган бўлиши керак. Шунда сизнинг рекламангиз иш беради.

Барчангизни ишларингизга омад, доимо рекламангизни ишлашини кутиб қоламиз. Саломат бўлинг!!!


Менинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим⤵️

Telegram | YouTube | Instagram |Facebook