Равшан Ачилов 60 ёшда.

Равшан Ачилов 60 ёшда.


Ўзининг бутун меҳнат фаолиятини транспорт соҳасига бағишлаган, ушбу соҳани ривожлантириш йўлида билим ва меҳнатларини аямаган ҳолда холис йўлдан бориб, ушбу соҳада меҳнат қилаётганларнинг азиз устозига айланган ўз соҳасининг ҳақиқий билимдони, соҳада кўп йиллик тажрибага эга Равшан Ачилов бугун табаррук 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан бошқармада ташкил этилган тадбирда вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Фахриддин Ражабов сўзга чиқиб, Равшан Ачиловни 60 йиллик таваллуд айёми билан самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида вилоят Транспорт бошқармаси ва Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув трансполртида назорат Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ходимлари бугунги тадбир муносабати билан Равшан Ачиловга эҳтиром кўрсатиб, ўзларининг дил сўзларини билдиришди, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт-саодат тиланди.

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак бўлсин, Равшан Боймуродович!  


Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.


Report Page