Расмий никоҳсиз турмуш ўртоғидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди
Ички ишлар вазирлигиШу йил 7 июнь куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, муқаддам судланган, 41 ёшли И.Н. расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи 38 ёшли Л.Р. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни курак қисмига ва шу ерда бўлган аёлнинг таниши 41 ёшли Ж.А.нинг кўкрак ҳамда қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган, натижада Л.Р. ва Ж.А.лар касалхонага ётқизилган. И.Н.ни ушлаш чоралари кўрилиб, жиноят иши қўзғатилган эди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида И.Н. Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси