Расмий муносабат: Янгибозор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан тан жароҳати етказилганлиги юзасидан

Расмий муносабат: Янгибозор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан тан жароҳати етказилганлиги юзасидан

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 16 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят, айнан ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинаётган фуқаро Б.Сапаевга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Блогерлар ва журналистлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатларни аниқламай ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот ресурсларида расмий хабар эълон қилинмасдан туриб, ички ишлар органлари тўғрисида ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Report Page