Расмий муносабат: Видеотасвирдаги кучукнинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Расмий муносабат: Видеотасвирдаги кучукнинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Наманган ИИБ Ахборот хизмати


Ижтимоий тармоқларда "В Узбекистане дети решили развлечься и повесили собаку на дереве" изоҳи билан тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.


Жорий йил 24 май куни, Чортоқ тумани "Соҳибкор" МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи, Чортоқ тумани ХТБга қарашли умумтаьлим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ҳ. шу маҳаллада яшовчи, 5-синф ўқувчиси З.Ш. билан биргаликда уйдаги товуқларига зарар етказган итни далага олиб бориб ташлаб келиш мақсадида ўзи билан бирга олиб кетиб, ўзлари содир этаётган ҳаракатларни ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмасдан итни чинор дарахтига осган.  

Ушбу ҳолатни Чортоқ тумани "Ҳайрли" МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган И.Б. видотасвирга олиб, телеграм ижтимоий тармоғидаги “синфдошлар” группасига ташлаган.

27 май куни ушбу видеони тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.Т. “Тик ток” ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Ҳозирда видеотасвирдаги кучукнинг аҳволи яхши ва Ҳ.Ҳ. томонидан парваришлаб келинмоқда.

Холат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, айбдор шахсларни жавобгарлик масаласини ҳал этишлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page