Расмий муносабат: “Туркиялик юк ташувчилар қарийб бир ойдан буён Ўзбекистондан Туркманистонга ўтолмай чўлда яшашга мажбур бўлишмоқда” номли хабар юзасидан

Расмий муносабат: “Туркиялик юк ташувчилар қарийб бир ойдан буён Ўзбекистондан Туркманистонга ўтолмай чўлда яшашга мажбур бўлишмоқда” номли хабар юзасидан



Жорий йилнинг 17 май куни “kun.uz” сайтида Туркиянинг 100 га яқин юк машиналари қарийб бир ойдан буён Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасида тўхтаб тургани ҳақида хабар эълон қилинди. Транспорт вазирлиги ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Биздаги маълумотларга кўра, Тожикистон Республикасидан юк ортган автотранспорт воситалари Ўзбекистон ҳудудидан ҳеч қандай муаммосиз транзит ҳаракатланиб келган. Туркманистон чегара постидан ўтказилмаётганлиги сабабли, чегарада ҳозирда 50-55 тага яқин юк машинаси йиғилиб қолган. Ушбу масала юзасидан Туркманистон Республикаси “Туркманавтоуловлари” агентлиги билан боғланганда масъул ходим Агентлик томонидан ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаганлигини таъкидлади. Ўз навбатида масала чегара қўшинлари ёки божхона хизмати билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирди.

Жорий йилнинг 20 май куни Туркманистон Республикаси “Туркманавтоуловлари” агентлиги вакиллари билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган бўлиб, юқоридаги масала бўйича қўшимча маълумот берилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


Report Page