Расмий муносабат: Сув усти ва сув ости қидирув ишлари давом этмоқда.

Расмий муносабат: Сув усти ва сув ости қидирув ишлари давом этмоқда.

Наманган ИИБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Наманган вилояти Поп туманида бир опахонни қизлари катта канолга тушиб чўкиб кетган, улар чўкиб кетган фарзандларини ўзлари қидирмоқдалар. Ушбу холатга масъул бўлган барча ходимлар тезкорлик билан эътибор қаратишингизларни сўраб қоламиз.” изоҳи билан тарқалган видеотасвирдаги ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.  

Вилоят ФВБ масъул ходимининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни соат 14.30да Поп тумани ФВБга тумандаги “Анҳор” МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, дарёга тушиб, сувга чўкиб қайтиб чиқмагани ҳақида келиб тушган тезкор хабардан сўнг орадан 10 дақиқа ўтгач туман ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, сув усти қидирув ишларини олиб боришган.

Соат 16:00ларда Наманган вилояти ФВБ ғаввослари томонидан канал йўли 4.5 метрлик сетка билан тўсилиб, сув ости қидирув ишлари олиб борилган.

қидирув ишлари ҳозирга қадар давом этмоқда. Ушбу ишга Наманган вилояти ва Поп туман ФВБдан 20 нафар, ИИБдан 6 нафар ходимлар жалб этилиб, ер усти ва сув ости қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

 



Report Page