Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат.

Жорий йилнинг 27 декабрь куни соат тахминан 10.00ларда Кўкдала тумани “Сувлиқ” МФЙда жойлашган 76-мактаб ўйингоҳи ҳудудида мактабнинг 3 нафар 11-синф ўқувчилари - Ҳ.Ҳ., Қ.Қ., Ж.Н.лар “Ласетти” ва 2та “Кобальт” русумли автомашиналарда ҳуқуқбузарлик содир этган. 

Ҳолат юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналари Б.К., Х.Б., Ж.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўрилди.

Автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган 3 нафар ўқивчиларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-модда 2-қисми билан тегишли тартибда маъмурий байённома расмийлаштирилди.

Вояга етмаган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда ҳаракат иштирокчиларидан белгилаган тартиб-қоидаларга оғишмай амал қилишларини, ота-оналардан эса фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!



Report Page