Расмий муносабат

Расмий муносабат

Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 28.12.2020 йилда ижтимоий тармоқларда “Айни вақтда Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг очиқ сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияга журналистлар киритилмаган. Катта эҳтимол билан сессияда Қизириқ туманида ерларнинг мажбурий олиб қўйилишидан норози бўлаётган фермерларнинг ерини олиб қўйиш ва янги кластрга бериш масаласи кўриб чиқилади. Халқ вакиллари сессияни ими жимида халқдан яшириб ўтказилишидан шундай хулоса келиши мумкин”, деб маълумотлар тарқатилган.

Вилоят хокимлигининг 26.12.2020 йилдаги 01-09.1047-сонли хабарномаси билан Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг сессияси 28.12.2020 йил соат 11:00 да ведиоселектор шаклида ўтказилиши кўрсатилган.

Шунингдек, хабарномада сессия кун тартибида вилоятнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ 6 та масала киритилганлиги қайд этилган. Қизириқ тумани фермер хўжаликлари тугатилиши ва ерлар кластр тасарруфига ўтказилиши билан боғлиқ масала сессия кун тартибидан ўрин олмаган.

Хабарномага сессия иштирокчилари руйхати илова шаклида келтирилган бўлиб, кўрсатилган рўйхатда Effeсt.uz мухбири ёки Ф.Мехмонов қайд этилмаган.

(Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида ...сессияга таклиф этилган шахслар Кенгаш томонидан белгиланиши кўрсатилган бироқ, руйхатда Effeсt.uz мухбири ёки Ф.Мехмонов номи кўрсатилмаган.)

Юқорида маълумотда келтирилган, яъни Қизириқ тумани фермер хўжаликлари тугатилиши ва ерлар кластр тасарруфига ўтказилиши билан боғлиқ масала бўйича илгари туман ҳокими И.Юсупов ва сектор рахбарлари Effeсt.uz мухбири Ф.Мехмонов билан мулоқот ўтказишиб, барча саволларга атрофлича жавоб беришган.

Effeсt.uz мухбири Ф.Мехмонов жорий йилнинг 28.12.2020 йил Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг сессиясини гуёки Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг сессияси ўтказилаётганлиги ва унда фермер хўжаликларини тугатилиши билан боғлиқ масала муҳокама қилинаётгандек тасаввур билан гарчанд сессияга таклиф этилмаган бўлсада, камера билан тўғридан-тўғри сессияга кириб келиб, туман студиясидан ўтаётган сессия муҳокамасига ўзини таъсирини ўтказди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг сессияси якуни билан Effeсt.uz мухбири Ф.Мехмонов туман ҳокими И.Юсупов томонидан қабул қилинди.

✍🏻 Қизириқ туман ҳокимлиги 

Бизни кузатишда давом этинг:👇

https://t.me/qiziriq_tuman_mx


Report Page