Расмий муносабат

Расмий муносабат

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятида яна дарахтлар кесиб кетилди” сарлавҳали хабар тарқалди. 


Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қуйи Чирчиқ туман бўлими ҳамда Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида Қуйи Чирчиқ тумани, «Маданият» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4 Р 255 «Бектемир Ш. Сергели - К.Красний К.Сатторобод К» автомобиль йўли қатнов бўйидаги жами 7 дона шумтол дарахтлари номаълум фуқаролар томонидан жорий йил 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси кесиб кетилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда табиатга етказилган зарар миқдори 394 миллион сўм ҳисобланди. Бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Шу ўринда атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.


Report Page