Расмий муносабат

Расмий муносабат

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Паркент (Красногорск)да куппа-кундузи бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташланмоқда” сарлавҳали пост тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ҳамда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари билан жойига чиқиб ўрганилди. 

Ўрганиш давомида Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2022 йил 25 октябрь куни Давлат хизматлари агентлигига йўллаган аризасида қуриётган ёки қуриб қолган 6 туп ёввойи олма, 16 туп терак, 12 туп Зарафшон арчаси, 25 туп паст бўйли қайроғоч, 8 туп шумтол, 6 туп заранг баргли чинор дарахтларини кесишга рухсат сўралган.


Красногорск қўрғони ҳудудидаги "Ойдин", "Тойбулоқ", “Саид ота", "Файзобод" маҳалласи ҳудудлари кўздан кечирилганда жами 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги аниқланди. 


Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Шу ўринда атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.




Report Page