Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.

2021 йил 21 декабрь куни соат 13:25 ларда Ғузор тумани ҳудудидаги 4Р-88 “Манғит- Шўртан” автомобиль йўлининг 16 кмда юк ташувчи ҳамда енгил транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Аниқланишича “Шўртан – Манғит” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари тўсатда кучли шамол сабабли ҳосил бўлган қум бўрони оқибатида йўлнинг кўриниши ёмонлашиб бир-бирининг ортидан тўқнашиб кетган. 

Натижада юк ташувчи автотранспорт воситаларига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Тико” русумли ва 2та “Нексия” русумли автомобиллар ҳам тўқнашиб ЙТҲ содир этган. 

Содир бўлган ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина автомошиналарга зарар етган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page