Расмий муносабат

Расмий муносабат

QORAKO‘L.UZ

Бугун, 9 декабрь куни Қоракўл туманидаги “Дўстлик” МФЙ аҳолиси томонидан табиий газ босими пастлиги боиси содир этилган тартибсизликлар бўйича Қоракўл туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат бўйича Қоракўл туман ҳокимлиги ва туман Газ таъминоти бўлими ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилди ва вазият жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аниқландики, “Дўстлик” МФЙда 762 та истеъмолчи мавжуд бўлиб, бу ҳудуд табиий газ билан таъминланган.

Об-ҳавонинг кескин совиши туфайли ажратилган табиий газ ресурсига нисбатан газ истеъмоли ҳажми ошиб кетиши натижасида қувурларда босимнинг пасайишига олиб келган. Шунингдек, аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қувурларга қўлбола қурилмаларни ўрнатиб, газ тақсимотига сунъий тарзда таъсир кўрсатилган.

Шу куннинг ўзида тезкор гуруҳлар ёрдамида барча газ оқувчи тармоқлар назоратга олинди ва табиий газ босими меъёрлаштирилишига эришилди.  

Ҳозирда газ тармоқларида ўрнатилган ностандарт қурилмаларни бартараф этиш ва табиий газ тақсимотини тартибга келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Report Page