Расмий муносабат

Расмий муносабат

Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда” деган изоҳ остидаги видеоматериаллар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ўрганишлар жараёнида видеоматериал Бухоро туманидаги “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинганлиги маълум бўлди. 

Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда. 

Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Бу борада батафсил ахборот берилади.


Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page