Расмий муносабат

Расмий муносабат

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

“Севимли” каналининг “Замон” информацион дастурида Тошлоқ тумани Ахшак маҳалласида тадбиркорга маҳалла гузари қилиш учун берилган жой маданий обида экани, тадбиркор эса бу жойни атрофини ўраб хонадонга айлантириб олгани, бу ерда икки тарафда келишмовчилик юзага келгани тўғрисида кўрсатилган видеолавҳага Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати


Маълумки, “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури мухбири Аҳрорбек Зиёдов Тошлоқ тумани ҳақида кўплаб видеолавҳалар тайёрлаб “кимгадир”, “нимадир” кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Унинг яқинда Тошлоқ тумани Ҳамрак маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жамшидбек Солижонов тўғрисида тайёрлаган чиқишига ҳам туман ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, унда қўйдагича “Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Ишчи гуруҳининг хулосасига кўра видеолавҳани тайёрлаган Аҳрорбек Зиёдовнинг “Жамшидбек Солижоновни фермер фермасида яшаб келмоқда”, деган фикрлари асоссиз эканлигини маълум қилади. Ўрганиш давомида Жамшид Солижонов уй-жой ажратилади деган мақсадда “Фермернинг шийпонида яшамоқдаман”, деб мурожаат йўллаганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, лавҳада Ж.Солижонов 2-гуруҳ ногирони дейилган, аслида Тошлоқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ва мутахассислари томонидан Ж.Солижоновга Қува тумани ТМЭК томонидан 2019 йил 20 декабрь кунги берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ўрганилганда фуқарога 1-гуруҳ ногиронлиги берилганлиги аниқланди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати журналистлар, блогерлар ва ОАВ ходимлари билан доимо очиқ ҳомкорлик қилиб келмоқда. Ва, бу ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. “Севимли” каналининг “Замон” информацион дастури учун Тошлоқ тумани Ҳамрак маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жамшидбек Солижонов тўғрисида мухбир А.Зиёдов томонидан аниқ фактлар, маълумотлар ва қонун ҳужжатлари ўрганган ҳолда тайёрланмаганлигага нима сабаб бўлганлиги, бу видеолавҳа журналист суриштируви ва етарли даражадаги тажриба ва ўрганиш билан тайёрланмаганлиги “Севимли” каналини ҳам қизиқтиради, деган умиддамиз”, деган билдиришини ижтимоий тармоқларга жойлаган эдик.

Афсуски, бу муносабатимизга на телеканалдан, на мухбир А.Зиёдовдан муносабат ололмадик. Демак, улар учун видеолавҳаларни бир томонни эшитиб, иккинчи томонга микрафон ва камераларни ўқталаган ҳолда тайёрлаш қизиғ-у, расмий идора вакилларининг муносабати ёки улар билан ҳамкорликда вазиятга холисона муносабат билдириш қизиқ эмас. Менимча вазиятни тўлиқ ўрганмай, ҳокимият вакиллари ёки мутасаддилардан ечим тўғрисида(ҳатто бу масаланинг ечими аниқ ва равшан, ёки умуман бўлмаган тақдирда ҳам) интервьюни ташкиллаш, ўзининг эфири учун мос сўзларни гапиртириб олиш, бизнингча, журналист этикасига хос бўлмаса керак. Бу ҳақида “Севимли” телеканали ижодкорлари дўппини олиб, қайноқ чой атрофида йиғилиб ўйлаб кўришларининг вақти келмадимикин!? Майли, бу ҳақида қуйида яна тўхталамиз.

Лекин, Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўтган давр мобайнида ҳар бир танқидий руҳда тайёрланган видеолавҳа, аудиоёзувлар ҳамда мақолаларга ўз муносабатини бериб келмоқда. Куни кеча мухбир А.Зиёдов томонидан Тошлоқ тумани Ахшак маҳалласида тадбиркорга маҳалла гузари қилиш учун берилган жой маданий обида экани, тадбиркор эса бу жойни атрофини ўраб хонадонга айлантириб олгани, бу ерда икки тарафда келишмовчилик юзага келгани тўғрисида тайёрланган видеолавҳага Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўз муносабатини билдиришни жоиз топди.

Виделавҳада хонадондаги қабр жойлашган ҳудудни зиёратгоҳга айлантириш бўйича мутахассислар томонидан аниқ ва равшан жавоблар берилди(Бу жой тадбиркорга ажратилган ер майдонида жойлашмаган). Уни ўрганиш ва рўйхатга олиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ҳам ижобий ишлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз. Бизнинг эътиборимизни видеолавҳанинг иккинчи қисми кўпроқ тортди.

Ўша қабрнинг ёнидаги бир неча йиллар аввал қаровсиз, ҳудуддаги фуқароларнинг таърифича, жуда тартибсиз, қаровсиз ва чиқиндихонага айланган, ҳозирда эса тадбиркор Ҳатамжон Пўлатов томонидан обод жойга айлантирилган масканда ҳам мухбир А.Зиёдов видеолавҳа тайёрлаган. Ҳ.Пўлатовга 2014 йил 25 августь куни Ахшак маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги ер муносабатларини тартибга солиш ва ер майдонларидан фойдаланишни назорат қилиш Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилган ва хулоса баёни тайёрланган. Шундан сўнг, 2015 йил 26 сентябрь куни туман ҳокимининг 791-сонли “Ахшак маҳалла фуқаролар йиғини Пахтакор маҳалласида чойхона ва сартарошхона қурилиши учун ер ажратиб бериш ҳақида”ги қарори чиқади. Мазкур қарорга асосан, Ҳ.Пўлатов аризаси қоноатлантирилиб, тегишли шартлар қайд этилган. Белгиланган шартлар бўйича туман ҳокимининг 2017 йил 20 ноябрь кунги 1741-сонли “Фуқаро Пўлатов Хатамжон Набиевич томонидан қуриб битказилган икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида”ги, шунингдек 2017 йил 23 ноябрь кунги туман ҳокимининг 1784-сонли “Фуқаро Пўлатов Хатамжон Набиевич томонидан қуриб битказилган чойхона ва сартарошхона биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида”ги қарорлари қабул қилинган. Демак, кўриниб турибдики, ҳуқуқий жиҳатдан қаровсиз жой фуқаро Ҳ.Пўлатовга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган.

Ҳозирда тадбиркор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари сотиш дўкони фаолияти йўлга қўйилган, янги ишчи ўрин яратилган. Шунингдек, чевархонани ижара асосида юргазиш учун эълонлар берилган ва шарт-шароитлар яратилган. Чойхона масаласида тўхталадиган бўлсак, қуриб битказилгач, тадбиркор чойхона фаолиятини йўлга қўйган, лекин хоналарни иситиш муаммоси билан фаолиятини тўхтатган. Шунингдек бу ерни қаровсиз қолдирмаслик мақсадида(Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорнинг уйи ҳам ўрганилди, у ерда ҳозирда чойхонада яшаётган ўғлининг оиласи яшаши учун ҳам шароит борлиги аниқланди) ўғлини кўчириб ўтган.

Мухбир А.Зиёдов туман ҳокимининг қарорларини ва холисларнинг фикрини, шунингдек мурожаатчи ва тадбиркорнинг фикрини тўлиқ ўрганмай, чойхонанаинг эшиги доим очиқ туриши кераклигини иддао қилган. Ва яна чинорни кесишга бир неча марта тадбиркорнинг уринганлиги ва эски бинонинг тадбиркор томонидан бузилганлигини ҳам асоссиз гапирган. Биз бу жойнинг олдинги ҳолатидаги фотосуратларини ҳам ўрганиб чиқдик. Ҳозирда жуда тартибли ва чиройли ҳолатга тадбиркор томонидан келтирилганлиги тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлдик.

Шу ўринда, яна бир маълумот. Тадбиркор маҳалла учун катта бир хонани ҳозиргача озодалигини оила аъзолари билан сақлаб келади. Ҳамма фойдаланиши учун эшик ҳам кўча томондан қўйилган, лекин ҳеч ким кириб у ердан фойдланмайди. Шунингдек тадбиркор ҳамиша маҳалла ишларида бош-қош бўлган, ҳозир ҳам маҳалла тадбирлари ўтказилса, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган жойда ўзи бошчилигида тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўрганиш давомида тадбиркорга ён қўшнисигина қаршилик қилаётгани(Ўша қўшни виделавҳада ҳам интерьвю берган) аниқланди. 

Хўш, вазият А.Зиёдов томонидан иккинчи бора нотўғри баҳоланди. У ерда фуқаролар ўртасидаги муносабатларни янада ўзгартиришга нима ундади мухбиримизни, яна бизга қоронғу!? “Севимли” телеканали мутасаддилари ва мухбир А.Зиёдовдан нотўғри, шунингдек тадбиркор Х.Пўлатовга нисбатан ишлатилган асоссиз фикрлар учун Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат кутиб қолади(гарчи улар туман ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилишни истамасаларда). 


Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









Report Page