Расмий муносабат

Расмий муносабат

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда "Яна ИИБ ходимидан шикоят яна Наманган" изоҳи билан тарқалган видеомурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати. 

Уйчи туманида яшовчи фуқаро К.Р. 12.07.2021 йилда Уйчи туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзи билан бирга яшовчи онаси С.Р. фуқаролардан қарздор бўлиб қолганлигидан сиқилиб қолиб, 04.07.2021 йил куни яшаш хонадонидан номаълум томонга кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, онасини қидириб топишда амалий ёрдам беришликни сўраган.  

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қуйидагилар маълум бўлди. 

Бедарак йўқолган С.Р.ни яшаш шароити ва оиладаги муҳит ўрганилганда оилада турмуш ўртоғи Н.Р. ва ўғли К.Р.нинг кунлик ишлаб топган маошидан ҳамда ўзи томонидан кийим-кечак савдосидан тушган даромадлар орқали кун кечиришлиги, оиласини яшаш шароити ўрта ҳолда эканлиги, бедарак йўқолган С.Р. ўзининг номига 2020 йил ноябрь ойида Агробанк Уйчи туман филиалидан қорамолчилик учун 29.700.000 сўм кредит маблағлари расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юбориб, ҳозирда кредит маблағларини тўлашга қийналганлиги, савдо сотиқ ишларида ҳам иши юришмаганлигидан оила аъзолари орасида ноқулай ҳолатга тушиб қолганлиги, шунингдек, келини ва қизи ўртасидаги ўзаро оилавий келишмовчиликлардан зерикиб кетганлиги сабабли яшаш хонадонидан чиқиб бироз муддат ўзи ёлғиз яшамоқчи бўлиб номаълум томонга кетганлиги аниқланди. 

Бундан ташқари бедарак йўқолган С.Р.ни топиш мақсадида тезкор суриштирув ишларини олиб борилганида, аёл яшаш хонадонидан 04.07.2021 йил куни чиқиб номаълум томонга кетган бўлсада, 2021 йил 08 июль куни соат тахминан 14:30-15:00лар чамасида муқаддам ўзи билан бирга Наманган шаҳар Чорсу бозорида кийим-кечак савдоси билан шуғулланиб келган, 1981 йилда туғилган, Д.Ҳ. билан Чорсу бозори орқа тарафидаги кийим-кечак сотиш жойининг ўрта қисмида тасодифан кўришиб қолганлиги, Д.Ҳ. билан сухбатлашилганида, у бедарак йўқолган С.Р. уйида бўлаётган оилавий келишмовчиликлар, банкдан олган кредит маблағларини тўлолмаётганлиги, савдо-сотиқ ишлари юришмаётганлигини айтиб, шу сабабли ушбу ҳолатлардан зерикиб 04.07.2021 йилда яшаш хонадоиндан чиқиб кетиб бир ўзи яшаб келаётганлигини, аммо нима иш қилаётганлиги ва қайси манзилда яшаб юрганлигини айтмаганлиги аниқланди. 

Бедарак йўқолган С.Р.ни қидириб топиш мақсадида Уйчи туман ИИБнинг барча шахсий таркиби ҳамда тунги хизматга жалб этилган барча ходимлар, вилоят ИИБ ЖҚБ ва ППХваЖТСБ ходимлари ҳолат бўйича хабардор қилиниб, қидириб топиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.  

С.Р.ни рангли фотосуратлари барча блок постлар, бозорлар, одамлар гавжум бўладиган ҳудудлар, автомобиль тўхташ жойлари, поезд вокзаллари, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб, аҳолини хабардор этиб борилмоқда, истироҳат боғлари, гузар ва ошхоналарга фотосуратлари ёпиштириш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, С.Р.ни оила-аъзолари, яқин қариндошлари, таниш дўстлари, иш жойларидан ва бошқа алоқалари билан муносабати қандай бўлганлигига ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Хозирда аёлни бедарак йўқолганлик ҳолати бўйича хабарномалари барча шаҳар, туман ИИБлари ҳамда Наманган вилояти телерадиокомпаниясига юбориш чоралари кўрилиб, қидириб топиш юзасидан қўшимча тезкор-қидирув суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Report Page