Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

2021 йил 01 ноябрь куни соат 23:00да Чироқчи тумани ҳудудида “Equinox” русумли 01 L 215 QB давлат рақамли транспорт воситаси ҳайдовчиси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисми, яъни “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши”,-деб кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир етганлиги ҳолати “On line” тарзда ишлайдиган махсус автоматлаштирилган фоторадар махсус техника воситаси орқали аниқланган. 

 Ушбу ҳолат аниқланиб расмийлаштириш жараёнида автомашинанинг давлат рақам белгиси 01 L 215 QB деб тасдиқланиши лозим бўлса-да, техник хатолик сабабли 01 С 215 QB деб нотўғри тасдиқланганлиги текшириш жараёнида аниқланиб, ушбу хатолик жойида бартараф этилиб ушбу ҳуқуқбузарликни содир қилган “Equinox” русумли 01 L 215 QB давлат рақамли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисми билан 2.430.000 сўмлик жарима белгиланди.

 Техник хатолик сабабли расмийлаштирилган 01.11.2021 йилдаги Ласетти русумли 01 С 215 QB давлат рақамли автомашинаси мулкдори Исраилов Хожиакбар Рахматиллаевичга нисбатан МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисми тартибида расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарор тўлиқ бекор қилинган. 

  "Lasetti" русумли 01 С 215 QB давлат рақамли автомашинаси мулкдори Х.И.га нисбатан 19.08.2021 йилда ҳамда 23.08.2021 йилда МЖтКнинг 125-моддаси 2-қисми билан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирганлиги аниқланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page