Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат.

2022 йил 09 ноябрь куни соат 14:00 ларда, давлат ахамиятдаги 4Р-79 Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 29 км.да Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи худудида ҳаракатланган, ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли автомобили билан Шаҳрисабз-Қарши йўналишдан ҳаракатланиб келиб қўвиб ўтиш қоидасига риоя қилмаганлиги сабабли қарама-қарши йўналишдан келаётган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомобилига келиб урилган. 

Натижада, “Нексия-2” русумли автомобили салонида йўловчи сифатида бораётган фуқаро Р.А. тан жарохати олиб вафот этган.  

  Мазкур холат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Report Page