#Расмий_муносабат

#Расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқда "Пискент тумани Бирлик даҳасидаги йўл бир неча ой илгари таъмирлаш бошланиб, ҳозиргача тугатилмай қолиб кетган" сарлавҳали мақола эълон қилинди. 

Мурожаатда келтирилган йўл вилоят Автомобил йўллари бошқармаси тасарруфидаги 4 К 792Б – маҳаллий аҳамиятга эга Пискент айланма йўли ҳисобланади. Ушбу йўл “Лолаариқ” , “Бирлик”, “Мингтепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтган. Мазкур йўлни таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 397-сонли қарорига асосан 2022 йилда мукаммал таъмирлаш белгиланган. 

Аҳоли мурожаатларининг аксарият қисми йўлларни таъмирлаш юзасидан бўлишини эътиборга олган ҳолда жорий йилда Пискент туманида йўлларни таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ушбу халқа йўлида ҳам ҳомийлик асосида жорий таъмирлаш ишлари, йўл четларида пиёдалар йўлаклари қурилиши амалга оширилмоқда. 2020 йилда тумандаги 6 та кўчада жами 2, 315 км йўл таъмирланган бўлса, жорий 2021 йилда жами 29 маҳаллада таъмирлаш ишлари бажарилган.

Хусусан, мурожаатда келтирилган халқа йўл ўтган "Лолаариқ" маҳалласида Мусо Жалил кўчаси 750 м, “Бирлик” маҳалласи Навбаҳор кўчаси-600 м, Истиқбол кўчаси – 300 м, “Мингтепа” маҳалласи Тинчлик кўчаси – 735 м қисмида таъмирлаш ишлари бажарилди. 

Бундан ташқари, тумандаги 38 км узунликдаги тупроқ кўчалар шағаллаштирилди. Туман ҳокимлиги телеграм каналида ҳам тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилда дастур асосида таъмирланаётган (асфальтланаётган) кўчалар тўғрисида аниқ маълумот берилган. Ўтган бир йил ичида асфальтлаш ишлари 6 бараварга ўсган. Ҳозирги кунда Пискент айланма йўлини таъмирлаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.



Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page