Расмий муносабат

Расмий муносабат



Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.

Чироқчи тумани ИИБга туманнинг “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Э.Ф. 2021 йил 14 октябрь куни соат 16.00 ларда қишлоқдоши М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва унга тан жароҳати етказгани юзасидан ариза билан мурожаат этган.

М.А.нинг аризаси 2021 йил 15 октябр куни Чироқчи туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган. 

Жанжал вақтида М.А. Э.Ф.ни бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан 2021 йил 27 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати


Report Page