Расмий муносабат

“Потребитель Бухара” телеграм каналида 236-сонли “Карвон бозор-Когон бош бекати” йўналишида транспорт воситасига ортиқча йўловчи чиқарилгани бўлиб қилинган мурожаат бўйича РАСМИЙ ИЗОҲ.
Бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат мазкур йўналишда хизмат кўрсатувчи "DILMUROD OCHIL TRANSPORT SERVIS" MCHJ раҳбари ва ҳайдовчилар иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида ҳайдовчиларга ҳайдовчи ҳаракат давомида йўловчилар хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгар эканлиги ҳамда транспорт воситаси сиғимидан ортиқча йўловчи чиқариш қонунга зид эканлиги, бундай қоидабузарликка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиши мумкинлиги тушунтирилди.
Бундан ташқари ҳайдовчи томонидан содир этилган ҳолатни кўриб чиқиб, қонуний чора кўриш ҳамда келгусида ҳайдовчилар билан бундай ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш учун ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи “DILMUROD OCHIL TRANSPORT SERVIS" масъулияти чекланган жамияти раҳбарига кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.