Расмий муносабат

Расмий муносабат


 


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган бир ўқитувчини қаттиқ дўппосланганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. 

Аниқланишича, 21.10.2023 куни Данғара тумани Пишқарон МФЙда жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т (видеохабардаги шахс) билан ўрталарида бўлган пул олди-бердиси масаласида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетишган. 

Натижада М.М. Д.Т.нинг юз ва бош қисмига уриб тан жарохати етказган.

Ҳодиса жойига Данғара туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйҳатга олинган. 

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алохида нозоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади. 

Шунингдек видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмади. 

Фуқароларимиздан интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин ҳулосага бормасликларини сўраб қоламиз. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page