Расмий муносабат

Расмий муносабат

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Нишонлик мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилди” мазмунидаги мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабати:

Ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Нишон туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида атрофлича ўрганилди.  

Маълум бўлишича, 2022 йил 15 октябрь куни 109-сонли отряд раҳбари С.Н. бошчилигидаги 80 нафар теримчилар Нишон тумани “Ойдин” маҳалласи ҳудудидаги “Уч ботир” фермер хўжалиги дала майдонида теримда иштирок этишган.

Шу куни чамаси соат 15.00 ларда теримчи Д.Э. соғлигида юзага келган ўзгариш сабабли, аҳволи ёмонлашган ва оила аъзоларига қўнғироқ қилиб(фарзандига), доимий равишда истеъмол қилиб келган  “Цитрамон” ва “Эринит” дори-дармонларини етказиб беришларини сўраган.

Зарур дорилар теримчи Д.Э.нинг вояга етмаган фарзанди У.Н. (2009 йил) томонидан дала майдонига олиб келиниб, ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, теримчи З.Ж.нинг илтимосига кўра вояга етмаган фарзанди О.Н. (2007) томонидан зарур бўлган маҳсулотлар етказиб берилган.

Ўрганишда, вояга етмаган У.Н. (2009 йил) Нишон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфида ва вояга етмаган О.Н. (2007) Нишон туман Халқ таълими бўлимига қарашли

18-сонли умумтаълим мактабнинг 9-синфида таълим олиб келаётганлиги ва 2022 йил 15 октябрь куни соат 12.30 га қадар дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этганлиги аниқланган.

Тармоқларда ёритилган қўшимча фототасвирда эса фермер хўжалигининг раҳбари А.Э.нинг 2 нафар боғча ёшидаги вояга етмаган набиралари оила аъзолари билан биргаликда дала майдонига келганликлари аниқланган(пахта теримига жалб қилинмаган).

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорида белгиланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш вазифаларнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиб, доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш якунига кўра, ижтимоий тармоқларда ёритилган “Нишонлик мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилди” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоладаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганини маълум қиламиз.

Бундан ташқари, қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида масъул идора раҳбарлари ва масъул ходимлар расман огоҳлантирилганлигини ҳамда барча масъул ташкилотлар томонидан доимий равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини, жорий йилнинг 24 сентябрь санасида Қашқадарё вилоят прокурори С.Самадовнинг вилоят аҳолисга мурожаатида эса “....қонунларимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган....”, “....Агарда, Сиз бирор-бир тарзда мажбурий меҳнатга, шу жумладан, пахта йиғим-теримига жалб этиш билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлганда, вилоят прокуратурасининг 75-228-1007 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг, шахсингиз ҳақидаги барча маълумотлар сир сақланилиши кафолатланади...”,-дея мурожаат билан чиққанлиги ҳамда вилоят аҳолисига йўлланган бу мурожаат ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилганлиги маълум қиламиз.

(Эслатиб ўтамиз, расмий муносабатда келтирилган маълумотлар Прокуратура ва ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ўрганишлар якунига асосан тайёрланди).


Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Report Page