Расмий муносабат

Расмий муносабат

QORAKO‘L.UZ

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Бухоро вилояти, Қоракўл туманидан бўлган йигит қўлбола Дельтаплан ясабди.” мазмунидаги видеоматериалъ тарқатилди. Ушбу видеоматериалъ бўйича Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мослама ҳақиқатдан ҳам Қоракўл туманида ҳаракатланмоқда.Аммо ушбу восита Мотоделтаплан бўлиб Тошкент шаҳрида “Агропарвоз” МЧЖ томонидан тайёрланган, унинг  вазифаси қишлоқ хўжалиги майдонларини тезкорлик ва бир вақтнинг ўзида дефоляция қилишдан иборат.

Ҳозирги вақтда мазкур Мотоделтапландан “Агропарвоз” МЧЖ командири Джаппаров Шерали Шерматович раҳбарлигида Қоракўл тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари назоратида пахта майдонларини дефоляция қилишда фойдаланилмоқда. 

Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page