РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 14-октябрь санасида телеграм мессенжерининг «Потребитель.уз» каналида “Тошкент аҳолиси автобусларни кутишда муаммоларга дуч келмоқда” мавзусида эълон қилинган хабарга «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик Жамиятининг расмий муносабати.

  “5-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 99А-сонли “Фарход бозори бекати – Сувсоз мавзеси” бўйича қатновчи автобус йўналиши бир неча йиллардан бери шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига хизмат қилиб келмоқда.

99А-сонли автобус йўналиши белгиланган ҳаракат жадвали иш кунларига: 10 та автобус - 12 дақиқадан;

Шанба-якшанба кунлари: 9 та автобус - 13 дақиқадан ҳаракатланиши белгилаган.

99А-сонли автобус йўналишига тендер контрактига асосан 12 та “Mersedes-Benz” русумли автобуслар бириктирилган бўлиб, ҳозирги кунда, шулардан сарой рақами 370, 379, 386, 389 автобуслар техник носозлик билан турганлиги учун таъмирланмоқда.

Шу сабабли, 2020-йил 13-октябрь куни 99А-сонли автобус йўналишига, йўловчи ташиш транспорти етишмаслиги сабабли, 10 автобус ўрнига, 8 та автобус йўналишга чиқарилган ҳамда “Қўйлиқ” мавзесида ер усти метро йўли қурилиши олиб борилаётганлиги сабабли, икки томонлама ҳаракат йўналишининг бир қисми ёпиб қўйилганлиги учун, ҳамда автотранспорт воситаларининг сунъий тирбандликлари пайдо бўлаётганлиги сабабли автобуслар орасидаги интервал вақти узайиб кетганлигини маълум қиламиз.

Маълумот ўрнида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан йўналишдаги таъмирланаётган барча автобусларни яқин кунларда, соз ҳолатда йўналишга чиқишлари устида иш олиб борилмоқда.


"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати

Report Page