Расмий муносабат

Расмий муносабат

 Boysun tumani hokimligi Axborot xizmati

Жорий йилнинг 13 октябр куни Кun.uz сайти орқали "Оталарни қийнаган муаммо болаларга мерос ўтяпти: Бойсунда “ижарада юрган” мактаб филиали бор" сарлавҳа остида эълон қилинган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бойсун туманидаги "Дарбанд" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Баланди" қишлоғида бугунги кунда 47 та хўжаликда жами 233 нафар аҳоли истиқомат қилади. 

Баланди қишлоғидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг филиали сифатида фойдаланиб келинаётган бинода 26 нафар, 2, 5, 8, 11- синф ўқувчилари 2 сменада таҳсил олиб келмоқда. 

Ўқувчиларни замонавий, кенг, барча шароитларга эга бўлан мактабда таҳсил олишлари мақсадида Бойсун туман халқ таълими бўлими томонидан 2021 йил "Баланди" қишлоғида мавжуд 26 нафар ўқувчиларни энг яқин ҳудудда жойлашган 61 сонли умумтаълим мактабига қатновини йўлга қўйиш учун “Damas” русумли автомашинаси олиб келиниши борасида шартнома тузилган ҳамда ҳайдовчилик ўрни ажратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 709-сонли қарорига асосан, тумандаги 4Р-105 «Дарбанд-Бойсун-Элбаён» автомобил йўлининг 5-70 км қисмларини 4 тасмали цементбетон қопламага ўтказган ҳолда реконструкция қилиш режалаштирилган.

Ушбу автомобил йўлининг таъсир доирасига тушган тумандаги “Дарбанд” маҳалласи ва унга қарашли "Баланди" қишлоғидаги фермер хўжаликларига қарашли ер майдонлари, 15 та турар ва нотурар жойлар, шу жумладан, 21-сонли умумтаълим мактаби филиалининг муҳокамага сабаб бўлган биноси ҳам мавжуд.

Ушбу бино-иншооти Дарбанд маҳалласида яшовчи фуқаро Фаррух Эшонқуловга тегишли бўлиб, бино бузилиши учун компенсация маблағлари тўлаб берилганлигини маълум қиламиз.


🔷 Boysun tumani hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish 👉https://t.me/boysunaxborotxizmati

Report Page