Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.
2021 йил 25 сентябрь куни вилоят ИИБ 102-операторига Деҳқонобод тумани Теракли МФЙда яшовчи уй бекаси Ж.С. қўнғироқ қилиб, вояга етмаган ўғли Э. Х.ни болани отаси Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганлиги ва ўғли РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётганлигини маълум қилган.
Мазкур хабар Деҳқонобод туман ИИБда 25.09.2021 йилда қайд қилинган.
РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасида вояга етмаган Э.Х. нинг танасида қўшма шикастланиш, бош мияни лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пустлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидааги жароҳатлари борлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати