Расмий муносабат

Расмий муносабат

Апаллон

Расмий муносабат.


“Sirojiddin Media” ижтимоий канали орқали “ Энг даб дала магистрал трассалар Сурхондарё экан” сарлавҳали мақоласи юзасидан

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати шуни маълум қилади:


“Sirojiddin Media” ижтимоий канали орқали “Энг даб дала магистрал трассалар Сурхондарё экан” сарлавхали маколасида Олтинсой тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 “Мангузар қ-Жарқўрғон ш.-Бандихон қ-Олтинсой қ-Денов ш” автомобил йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисмидаги таъмирталаб бўлган худудлари қайд қилинган бўлиб, мазкур автомобил йўлидан мунтазам равишда тегишли меъёрий оғирликдан оғир бўлган юк автомобилларининг ҳаракатланиши ва таъмирлараро муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Мазкур “Дарбанд-Денов” йўналишидаги 4Р-105 автомобил йўли ҳамда 4Р-100 автомобил йўли, жумладан мазкур йўл қисми ҳам ҳалқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобидан 4-тасмали цементобетон қопламага ўтказган ҳолда реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда алоқадор вазирлик ва идоралар томонидан ҳалқаро молиявий институти маблағларини жалб қилиш ва ишларни бошлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу автомобил йўлининг лавхада қайд қилинган қисмида 2021 йилда йўлга хизмат кўрсатувчи Олтинсой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан харакат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Шу ўринда шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, Автомобил йўллари қўмитасининг худудий корхоналари томонидан тумандаги умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида бор куч ва имкониятларни ишга солган ҳолда транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

2020 йилда Олтинсой туманидаги умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида бир қанча ижобий ишларини ҳам эътироф этиш лозим.

Жумладан, тумандаги 167 километр узунликдаги 12 та умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 1,8 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ишлари ҳамда “Хўжаипок” дам олиш масканига олиб борувчи 4К-614 автомобил йўлининг 21-30 километрлари қисмида 4,5 млрд сўмлик ҳамда мазкур автомобил йўлининг 23-29 километрларида 3 та жойда кўприк ва сув ўтказиш иншооти қурилди ва зиёратга келувчилар ва туристларга қулай шароит яратиш чоралари кўрилди.

2021 йилда ҳам тумандаги умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида ҳамда ички йўлларда йўл ишлари тизимли равишда амалга оширилади. Жумладан, 167 километр узунликдаги умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш учун 6,1 млрд сўм маблағ ажратилади. Тумандаги ички йўлларни таъмирлаш учун мақсадли дастурларга асосан аҳоли мурожаатларига асосан 32 та махалладаги 44,6 км йўлларни таъмирлаш учун 9,5 млрд сўм жами 15,6 млрд сўм маблағ ажратилади.

Бу эса ўз навбатида, туманнинг йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай яшаш шарт шароитларини яратишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ҳалқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобидан туман ҳудудидан ўтган (лавхада қайд қилинган) 4Р-100 автомобил йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисмлари 4-тасмали цементобетон қопламага ўтказган ҳолда реконструкция қилиш ишлари бошланиши белгиланган. Бу эса, йўлдан харакатланувчи транзит ва махаллий автоқатновларнинг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Report Page