Расмий муносабат

Расмий муносабат

Qarshi shahri hokimligi axborot xizmati

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Қарши шаҳри ҳокими ўзини ўзи мукофотлади" мазмунидаги хабарлар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-августдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 536-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом"га асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш, “энг намунали сектор” ва “энг ташаббускор сектор”ни аниқлаш ҳамда ғолиб бўлган секторларни моддий рағбатлантириш тартиби белгилаб қўйилган.  

Мазкур тартибга кўра, вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 1-мартдаги йиғилиш Баёнига асосан 2022-йил якуни бўйича самарадорлиги юқори баҳоланган сектор раҳбарлари орасида Қарши шаҳар 1-сектор раҳбари вилоятда энг юқори кўрсаткичга эга секторлар учлигига киритилиб, "Энг ташаббускор сектор" деб эътироф этилган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-августдаги 536-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг 2023-йил 16-февралдаги алоқа хати ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 24-августдаги вилоятда "Энг ташаббускор сектор" деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тўғрисидаги кўрсатма хатига асосан 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатлари учун белгиланган тартибда маблағ ажратилгани маълум қилинади.



Report Page