Расмий муносабат
VOBKENT.UZ
Ижтимоий тармоқлардаги "DARYO" электрон сайтида "Бухорода мактаб директорининг ўринбосари калтакланди. Жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани айтилмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2023 йил 31-август куни соат 10:00 атрофида Вобкент туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг олий тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 1974 йилда туғилган фуқаро Э.У. томонидан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 1975 йилда туғилган фуқаро Г.Ш.га мактабда дарс соатларини дарс жадвалига жойлаштириш масаласидан норозилиги туфайли Г.Ш.ни юз қисмига икки маротаба урганлиги оқибатида директор ўринбосари мактаб ҳовлисида йиқилиб, натижада бош мияси жароҳатланган. Беморга тиббий тез ёрдам кўрсатилиб, ҳозирги кунда Вобкент туман марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Вобкент туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мактабгача ва мактаб таълими Вобкент туман бўлими