Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.

Қамаши тумани “Қовчин” МФЙда яшовчи фуқаро С.Э.нинг 2021 йил 29 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси, туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасида Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

   Жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page