Расмий баёнот

Расмий баёнот


Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида юз берган ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳалар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида содир бўлган бўлиб, аниқлик киритилганида ушбу ходим шаҳар ҳокимлиги ходими И.З. эканлиги маълум бўлди. Мазкур ходимнинг соғлигида муаммо (иситма, бехоллик, кучли йўтал, бош айланиши) бўлганлиги учун 19 июл куни Нурафшон шаҳар Давлат санитария ва эпидемиалогик осойишталик марказига короновирус тест синовини топширган ва 20 июл куни тест жавоби мусбат чиқганлиги аниқланган. И.З шифокорга мурожаат қилиб, шифокор йўлланмасига асосан МРТ текширувидан ўтган ва ўпканинг 17 фоиз яллиғланиши ташҳиси қўйилган. Шундан сўнг ходим бошқаларнинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслик мақсадида уй шароитида даволаниш мақсадида масофдаан ишлаш тизимига ўтган.

Шаҳар ҳокимлигида иш хажмининг ортиб кетиши ҳисобига август ойининг дастлабки хафтасидан ходим бошқаларга хавф туғдирмаслик мақсадида ҳокимлик ходимлари ишдан кетган вақтларда келиб ўзига юклатилган вазифаларни бажариб келган ва бу ҳақида шаҳар ҳокимини огоҳлантирган. Жорий йилнинг 6 август тунги соат 20.00 дан 23.00 га қадар ишини давом этирганлиги ва кечки овқат учун уйига борган ва 23.50 да ҳокимият биносига уйидан таом билан кириб келган. Хонасига кириб, кечки таомни исътемол қилиб ишини 7 август тонги соат 4.00 га қадар давом этирган. Тонгги соат 4.00 да лоҳас бўлиб кўнгли айниши ҳамда иситма кўтарилиши бошланган. Таҳминан соат 4.13 ларда кўнгил айниши ва шошилиб бинонинг хожаатхонаси томонга йўл олган ва бино чироқларини ўчирган заҳоти 3 метрлар юриб қайт қилган ва хожатхонага бориб юз қўлларни ювиб хонасига қайтиб келган.

Мазкур ҳолатда ходим томонидан ҳеч қандай спиртли ичимликлар истеъмол қилинмаган. Буни ўша куни ҳокимлик биносида навбатчилик қилган қоровул И.Абдусодиков ҳамда ҳокимлик фарроши Ф.Эрматова ҳам тасдиқлаган.

Видеолавҳанинг тарқалиши масаласига ҳам ойдинлик киритилганида, шаҳар ҳокимлиги ходими И.З. томонидан шаҳар ҳокимлиги қоровулларидан бирига нисбатан хизмат вазифаси тартибини бузганлиги учун чора кўриш юзасидан шаҳар ҳокими номига билдирги киритганлиги сабабли қасд олиш мақсадида видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги маълум бўлди. Таъкидлаш жоизки ушбу видеотасвирларни кузатиш ва олдинги ёзувларни очиш хуқуқи фақатгина қоровулларга берилган. Мазкур масала юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги томонидан бу масалада қўшимча маълумот берилади.

Албатта, ҳокимлик биноси давлат идораси биноси ва бу ўринда ходимнинг ҳар қандай вақтда бўлишидан қатъий назар очиқ ҳолатда (тунги кийимларда) юриши этика ва одоб қоидаларига мос келмайди. Бу борада шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида шаҳар ҳокимлиги ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Видеолавҳадаги ходим И.З. бўлиб ўтган воқеалардаги ўз хатосини англаган ҳолда ўз аризасига мувофиқ 2021 йил 28 август санасидан лавозимидан озод этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги фуқароларимиздан турли асоссиз тахминларга ишониб хулоса чиқармасликларини сўраб қолади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page