Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.

2021 йил 14 август куни Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра туман марказида жойлашган “Сим-Сим” савдо марказида соат тахминан 22:00ларда Қарши туманида яшовчи О.Қ. ва шериги Х.Ё. билан бирга ўтириб овқатланиб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, “Сим-Сим” савдо марказидан соат тахминан 00:00ларда ташқарига чиққан. 

Савдо маркази олдида ўтирган фуқаролар А.Ф., Р.Р. ва И.Ж.лар билан ўзаро тортишиб қолган. О.Қ. жанжалда И.Ж.ни юз қисмига ургач, ўртада жанжал юзага келиб, жанжалга Х.Ё. ҳам қўшилган. 

Мазкур ҳолат Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаролар О.Қ ва Х.Ё.га нисбатан Ўз Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page