Расмий муносабат

Расмий муносабат


Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан муносабат.

2020 йил 21 октябрь куни Чироқчи тумани Чамбил МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Н. туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 20 октябрь куни соат 21:00 дан 21 октябрь соат 06:00 ларгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чамбил қишлоғида жойлашган савдо дўкони эшиги қулфини бузиб, темир сейф ва ичида бўлган пуллари, онлайн ҳисоблагич аппарати ва қарз дафтари, жами 20.000.000 сўмлик нарса ва буюмларини ўғирлаб кетганини билдирган. 

 Жиноят юзасидан олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур ўғрилик жиноятини фуқаролар Б.Д. ва Б.Р.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

  Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ҳам Б.Р. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

  2020 йил 04 декабрь куни Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги Б.Р. ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги жиноят ишига бирлаштириш учун юборилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page