Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат.
2021 йил 17 август куни соат 15-30ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Алиқулов Элдор ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Ласетти” русумли 70/803VSF давлат рақамли автомашинаси билан хизматга сафарбар этилиб, ушбу автомашина билан Чироқчи тумани “Кўкдала” МФЙ, Хушали қишлоғи йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида, ўзи билан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Чироқчи тумани “Кўкдала” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Ш бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли 70 R 853 NA давлат рақам белгили автомашинаси олди ўнг томони билан урилиб, йўл- транспорт ҳодисаси содир этилган.
Бу вақтда ҳар иккала транспорт воситалари ҳайдовчиларидан бошқа йўловчилар бўлмаган ва йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бирор-бир киши тан шикасти олмаган.
Ҳодиса содир бўлган вақтда Э.Алиқулов хизмат кийимида, хизмат вақтида ҳушёр ҳолатда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой Чироқчи туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.