Расмий муносабат

Расмий муносабат

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси

Anhor.uz сайтида 2022 йил 8 августда “Tashkent city” қурилиши учун ажратилган имтиёзли металл учинчи шахсларга ноқонуний сотилди” номли мақолада 2020 йилда “Asia Sky Wealth Limited Malaysia” компанияси ва “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасида металл маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, олинган маҳсулотлар ички бозорда, учинчи шахсларга нақд пулга сотиб юборганлиги тўғрисида мақола эълон қилинди.

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Tashkent city” ХИМ ҳудудидаги 6 ва 7 лотлардан фаолият олиб бораётган инвесторлар ва бош пудратчи ташкилотлари: “Алокабанк” АТ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асакабанк” АЖ, “Shanghai Construction Group Co., Ltd.” компанияси, “Premium Village” МЧЖ, “Family Group” МЧЖ ҚК ва “Luxury Apartments” МЧЖ ҚК лар томонидан берилган расмий маълумотга асосланиб, улар томонидан мақолада номи келтирилган “Asia Sky Wealth Limited Malaysia” компанияси билан темир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланмаганлиги ва металл прокат маҳсулотлари ҳарид қилинмаганлиги маълум қилинади.




Report Page