Расмий муносабат

Расмий муносабат

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати

Куни кеча Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда бир видеомурожаат тарқалди

Унда СЭО ходимлари ишлаш учун карантин зоналарига юборилган лекин, шу кунгача махсус рағбатлантириш тўловларини олмаганлиги қайд этилган. Таъкидланишича, улар бу пулларни “қоғозда” олганликларини шунингдек, туманнинг Санитария-эпидемиология фаровонлиги бош врачи коронавирус билан касалланганлиги ва касалхонада эканлиги боис, унга 179 миллион сўм миқдорида компенсация берилганлиги айтилган. 


Бундан ташқари, мурожаатчи томонидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги нима учун текширув ўтказмаётганлиги сўралган. 


Ушбу видеомурожаат юзасидан вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Абдуҳаким Сотволдиев қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ №4652-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл туман СЭО марказининг 6 нафар ходимлари жалб этилган бўлиб, Янгийўл туман СЭО марказининг 47 нафар ходимига эса, Президент Фармонига асосан 6% ойлик маошига қўшимча ҳақ жорий йилнинг 15 июнига қадар тўлаб берилган. Ҳозирда яна молиялаштириш жараёнлари кетаяпти. 

 

Шунингдек, Президент қарорига мувофиқ, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган бўлиб, лекин карантин марказига жалб этилган дезинфекторлар махсус комиссиянинг 20-сонли баёни асосида беморлар билан мулоқотда бўлмайди. Яъни, касаллик ўчоғига бемор ва улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар чиқиб кетгандан сўнг киради ҳамда якунловчи дезинфекция ишларини олиб боради. Ушбу вазифаларни амалга оширганлиги учун фақатгина 6% ойлик маошига қўшимча хақ тўлаб бериш билан рағбатлантирилиш кўзда тутилган.  



Report Page